71 203-00-50
"BERUNIY PAXTA TOZALASH ZAVODI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИГИЛИШИ
Дата раскрытия: 02.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 02.06.2022   

“БЕРУНИЙ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

“Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил “23” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 10.00да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Кат кўчаси, “Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 900 бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www. beruniypaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1. Умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботи ва жамиятнинг 2021 йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2020 йил якунидан тақсимланмасдан қолган ва 2021 йил бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кам миқдорини белгилаш.

8. Жамиятда 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

9. Жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акцияларни бекор қилиш.

10. Жамият устав фондини камайтириш.

11. Жамият Низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, янги таҳрирда тасдиқлаш.

12. Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

14. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

15. Жамият томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаларига савдога чиқарилган ва муддатида сотилмаган жамият активлари қийматини белгиланган тартибда босқичма-босқич тушириш масаласини кўриб чиқиш.

16. Жамиятдаги мавжуд фойдаланилмаётганлиги учун таъсирчан солиқ механизми қўлланилаётган объектларни давлат тасарруфига бериш масаласи.

Жамият акциядорлари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2022 йил 17 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни “Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қорақолпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Кат кўчаси, электрон почтаси: beruniypaxta@umail.uz

02.06.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   180    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263