71 203-00-50
"XOJELI PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“ХОДЖЕЙЛИ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Дата раскрытия: 01.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 01.06.2022   

“Ходжейли пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил “25” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100да Қорақалпоғистон Республикаси, Ходжейли тумани, Сарышунгил ОФЙда жойлашган “Ходжейли пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 10 00 бошланади.

Жамиятнинг веб-сайти:www. xojeylipaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1. Умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини ва 2021 йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича аудиторлик ташкилоти хулосаларини кўриб чиқиш.

5. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2020 йил якунидан тақсимланмасдан қолган ва 2021 йил бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кам миқдорини белгилаш.

8. Жамиятда 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

9. Жамият Низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

10. Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

12. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

13. Жамият томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаларига савдога чиқарилган ва муддатида сотилмаган жамият активлари қийматини белгиланган тартибда босқичма-босқич тушириш масаласини кўриб чиқиш.

14. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.

15. Жамият балансидаги яроқсиз ҳолатга келган автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш.

16.Ходжейли пахта тозалаш” АЖ томонидан йирик битим тузиш масаласини кўриб чиқиш.

Жамият акциядорлари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2022 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни “Ходжейли пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Қорақалпоғистон Республикаси, Ходжейли тумани, Сарышунгил ОФЙ электрон почта: xojelipaxta@umail.uz.

01.06.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   185    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263