«Sirdaryo IES» акциядорлик жамияти имтиёзли акциядорлар эгалри диққатига!!!
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги ЎРҚ-370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолиши белгиланган.
Хозирда «Sirdaryo IES» АЖда акциядорлар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган 2015-2020 йил якунига кўра имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар мавжуд. Мазкур дивидендларни корхонага ташриф буюриб шахсингизни тасдиқловчи хужжатларни тақдим этган ҳолда олишингиз мумкин.
Юқоридаги дивидендлар жамият акциядорлари томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган тақдирда, жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар 2021 йил якуни бўйича қабул қилинадиган ягона акциядор қарори асосида тегишли йиллар учун ҳисобланган дивидендлар жамият ихтиёрида қолиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Алоқа учун телефон рақам: 0 (367) 764-59-43
Электрон почта манзил: info@sdtes.uz
Корхонанинг расмий веб-сайти: www.sdtes.uz
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |