71 203-00-50
"O'ZKOMMUNENERGOSOZLASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

«O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» AKSIYADORLIK JAMIYATI! КРЕДИТОРЛАР ВА АКЦИЯДОРЛАРГА ХАБАРНОМА!
Дата раскрытия: 22.05.2022   
Дата опубликования модератором*: 23.05.2022   

                                        «O’zkommunenergosozlash» Aksiyadorlik jamiyati

                                                              Кредиторлар ва акциядорларга

                                                                             ХАБАРНОМА!

«O’zkommunenergosozlash» AJ (кейинги ўринда-Жамият) акциядорларининг 2022 йил 21 майдаги йиллик умумий йиғилиши қарорига асосан, Жамият ташкилий хуқуқий шаклини Акциядорлик жамиятидан (АЖ) масъулияти чекланган жамиятига (МЧЖ) ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қиламиз.

Кредиторлар Жамиятдан мажбуриятларни тугатишни ёки муддатидан илгари бажаришни ҳамда зарарларнинг ўрнини қоплашни мазкур эълон чиқган кундан бошлаб ўттиз кун ичида Жамиятни ёзма равишда хабардор этиш орқали талаб қилишга ҳақлидирлар.

                                                     «O’zkommunenergosozlash» Aksiyadorlik jamiyati!

 «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» Акциядорлик жамияти акцияларини «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги улушга айирбошлаш  ТАРТИБИ

(Жамият акциядорларинг 2022 йил 21 майдаги умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган)

«O’zkommunenergosozlash» Акциядорлик жамиятиниқайта ташкил этиш натижасида унинг акцияларини «O’zkommunenergosozlash» Масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги улушгаайирбошлашнинг ушбу тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Aкциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун,“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” қонунва бошқа норматив хуқуқий хужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

1. «O’zkommunenergosozlash» AJ (кейинги ўринда - Жамият) устав капитали миқдори 110 000 000 (бир юз ўн миллион) сўмни ташкил қилади ва номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 110 000 (бир юз ўн минг) дона эгасининг номи ёзилган оддий хужжатсиз акцияларга бўлинган.

2. «O’zkommunenergosozlash» Акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш натижасида унинг акциялари янги тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» МЧЖ устав капиталидаги улушга қуйидаги тартибда айрбошланади:

а) Жамиятнинг номинал киймати 1000 (бир минг) сўм бўлган, хужжатсиз шаклдаги оддий эгасининг номи ёзилган 1 (бир) дона акцияси, мос равишда «O’zkommunenergosozlash» МChJ устав капиталидаги улушга номинал қиймати бўйича 1:1 нисбатда айирбошланади. Масалан: «O’zkommunenergosozlash» AJнинг 1 дона акцияси эгаси, айрбошлаш натижасида «O’zkommunenergosozlash» МChJ устав капиталида 1000 сўмлик улушига эга булади.

б) Жамият акцияларини янги тузилган «O’zkommunenergosozlash» МChJ устав капиталидаги улушига айрибошлаш, Марказий депозитарий томонидан «O’zkommunenergosozlash» МChJ таъсисчилар умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилишидан уч кун олдинги санага шакллантирилган акциядорлар реестрига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, жамиятнинг чиқиб кетаётган (жамият ҳисоб-китобларни амалга оширган) акциядорлари акциялари «O’zkommunenergosozlash» МChJ улушига айрбошланмайди.

3. «O’zkommunenergosozlash» МChJ устав капитали унинг таъсисчилари (иштирокчилари) акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

4. «O’zkommunenergosozlash» МChJ таъсисчиларининг (иштирокчиларнинг) улушлари ва номинал қиймати таъсисчилар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсис хужжатларида қайд этилади ва тегишли тарзда давлат рўйхатидан ўтказилигандан сўнг, «O’zkommunenergosozlash» МChJ томонидан таъсисчиларга бериладиган гувохнома билан тасдиқланади.

5. Айрбошлаш тугалланган сана «O’zkommunenergosozlash» МChJ давлат рўйхатидан ўтказилган сана хисоблананди.

6. «O’zkommunenergosozlash» AJакцияларини «O’zkommunenergosozlash» МЧЖ устав капиталидаги иштирокчилари улушига айирбошлаш тартибини амалга ошириш Жамият ижроия органига юклатилади. Консультация олиш ва тегишли хужжатлар лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун Жамият консалтинг ёки юридик ташкилотни жалб қилиши мумкин.

                                                        «O’zkommunenergosozlash» Aksiyadorlik jamiyati!

«O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАШКИЛИЙ ХУҚУҚИЙ ШАКЛИНИ МАСЪУЛЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИГА ЎЗГАРТИРИШ (ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ) ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

(Жамият акциядорларинг 2022 йил 21 майдаги умумий йиғилиши қарори билан

тасдиқланган)

«O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» Акциядорлик жамиятини(кейинги ўринларда -Жамият) ташкилий хуқуқий шаклини ўзгартириш йули билан «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» Масъулияти чекланган жамияти шаклида қайта ташкил этишнинг ушбу тартиби ва шартлари (кейинги ўринда-Тартиб) Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Фуқаролик Кодекси, "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" Қонун ва бошқа норматив хуқуқий хужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.Жамиятни МЧЖ шаклида қайта ташкил этишга тайергарлик

1.1.Жамият кузатув кенгаши, жамиятни ташкилий хуқуқий шаклини МЧЖга ўзгартириш ва ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.

1.2.Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-41 моддасида белгиланган тартиб ва муддатда хабардор қилади.

2. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши, қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2.1.Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

2.2.Жамиятни қайта ташкил этиш бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

2.3.Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, жумладан жамият қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек овоз бериш якунлари бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жамиятнинг веб сайтида, Корпоратив ахборотлар ягона порталида (КАЯП), Биржа иқтисодий газетасида ва uzse.uz сайтида эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилади.

3.Жамият мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш ва кредиторларни хабардор қилиш

3.1.Жамиятнинг ижроия органи, акциядорларинг умумий йиғилиши томонидан жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг 10 иш куни ичида, Жамият мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилади, кредиторлари рўйхатини тузади, ўтказиш далолатномасини тайерлайди ва кузатув кенгашига тақдим этади.

3.2.Жамиятнинг ижроия органи, жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай, қарор тўғрисида жамиятнинг барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилади ва оммавий ахборот воситаларида мос равишда эълон қилади. Бунда, жамият кредиторлари хабарнома олинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида ёки қабул қилинган қарор тўғрисида хабар эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида жамиятнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан олдин тугатиш ёки бажарилишини ва кўрган зарарларининг ўрнини қопланишини ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.

3.3.Кредиторларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 52 - моддасида назарда тутилган кафолатлар берилади, шу жумладан Жамиятнинг кредиторлари жамият қарздор бўлган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ёки тугатилишини, ёки Жамият, унинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар тегишли мажбуриятларнинг бажариш ва зарарни қоплаш учун етарли кафолат билан таъминланмаган тақдирда, судда талаб қилишга ҳақлидирлар. Талаблар кредиторлар томонидан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай берилиши мумкин. Кредиторлар талаблари Жамиятни қайта ташкил этиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг тўхтатилишига олиб келмайди.

3.4. Қайта ташкил этиш жараёни вақтида (қарор қабул қилинган пайтдан ва қайта ташкил этиш тугагунга қадар) Жамият томонидан битим тузишнинг махсус тартиби кўзда тутилади, яъни:

а) кредиторлик қарзининг пайдо бўлишига ва қайта ташкил этиш тўғрисида хабардор қилинмаган кредиторларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган операцияларни амалга оширмаслик;

б) асосий воситаларнинг таркиби ва қийматининг пасайишига олиб келадиган битимлар тузмаслик.

4.Жамият ташкилий хуқуқий шаклини АЖ дан МЧЖга ўзгартириш юзасидан акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш тартиби

4.1. Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинишида жамият акциядорларга “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-41 моддаларида белгиланган хуқуқлар тақдим этилади. Яъни, акциядорлар, “Жамиятни қайта ташкил этиш” тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

4.2. Бунда, акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2022 йил 17 май ҳолатига тузилади;

4.3. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича нақдсиз пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади. Жамият акциялари “Тошкент” Республикаси фонд биржасида белгиланган котировка нархи бўйича хар бир акцияси учун 5 150 сўм 93 тийиндан сотиб олинади.

4.4. Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши учун акциядорлар:

а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), депо хисоб варағидан кўчирма (ёки нусхаси), сотиб олиниши талаб қилинаётган акциялар сони ва акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатган ҳолда жамиятга ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида ёзма талаб (ариза) юбориши;

b) паспорт билан шахсан келиши ёки акцияларни қайтариб олиш шартномасини тузиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома билан ваколатли вакилни жамиятга юбориши;

c) юридик шахс мақомига эга бўлган жамият акциядорлари билан акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун ушбу юридик шахс раҳбари ёки ваколатли вакили иштирок этиши лозим бўлади.

4.5. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг, Жамият, қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

4.6. Жамиятнинг ўз акцияларини сотиб олиши буйича тузиладиган шартномалар (битимлар), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади ва акциядорларга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачилари томонидан рўхатдан ўтказилади. Инвестиция воситачилари хизмати хақи Жамият томонидан тўланади.

4.7. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси чекланмаган.

4.8. Жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акциялар қонунчиликда ўрнатилган тартибда бекор қилинади.

5.Қайта тузилган «O’zkommunenergosozlash» МЧЖнинг таъсисчилари (иштирокчилари)

5.1.Жамиятнинг юридик ва жисмоний шахс акциядорлари, Жамиятни қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин.

5.2.Янги тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кириш учун акциядорлар:

а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), паспорт ёки шахс гувохномаси нусхаси (жисмоний шахслар учун) ва ўзига тегишли акциялар сонини кўрсатган ҳолда Жамиятга ёзма ариза юбориши;

б) «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари умумий йиғилишида (конференциясида) иштирок этиши, МЧЖ таъсис хужжатларини маъқуллаши хамда имзолаши лозим бўлади.

5.3. Акциядорларнинг янги тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кириш тўғрисидаги ёзма аризалари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак.

5.4. Қўйидаги шахслар (жамият акциядорлари) янги тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) бўла олмайдилар:

а) акциядорлар умумий йиғилишида “Жамиятни қайта ташкил этиш” тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган ёки умумий йиғилишда иштирок этмаган ва ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммасини жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилган;

б) «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) кунига қадар ўз акцияларини хаммасини сотиб юборган ёки бошқача йўл билан бегоналаштирган;

в) янги тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кириш учун белгиланган муддатда ариза бермаган;

г) «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсис йиғилишида (конференциясида) иштирок этмаган, МЧЖ таъсис хужжатларини маъқулламаган ва имзоламаган.

5.5. Жамият кузатув кенгаши, «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсис йиғилишида (конференциясида) иштирок этиш учун таъсичилар (иштирокчилар) рўйхатини тузади. Бунда, қайта тузилаётган МЧЖ таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кираётган жамият акциядорларининг акцияларини ушбу МЧЖ улушига айрибошлашни амалга ошириш учун ушбу йиғилиш ўтказилишидан уч кун олдинги санага Марказий депозитарийдан акциядорлар реестри олинади.

5.6. Янги тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» MChJ иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошмаслиги лозим. Агар «O’zkommunenergosozlash» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) рўхатини тузиш санасига МЧЖ таъсисчилари таркибига кираётган иштирокчиларининг сони 50 нафардан ошиб кетган бўлса, жамиятни қайта ташкил этиш амалга ошмаган деб топилади ва Жамият ўз фаолиятини акциядорлик жамияти сифатида давом эттириши шарт бўлади.

6.«O’zkommunenergosozlash» Масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказишга тайергарлик кўриш.

6.1.Жамиятнинг ижроия органи барча кредиторлар ва қарздорларга нисбатан мажбуриятларни топшириш, мол - мулк, пул маблағлари ва барча ҳужжатларни, шу жумладан бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини «O’zkommunenergosozlash» акциядорлик жамиятидан «O’zkommunenergosozlash» Масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда - «O’zkommunenergosozlash» MChJ) ўтказиш далолатномасини тузади ва кузатув кенгашига дастлабки кўриб чиқиш учун киритади.

6.2.Жамият ижроия органи «O’zkommunenergosozlash» MChJ таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ тайёрлайди ва кузатув кенгашига дастлабки кўриб чиқиши учун киритади. Таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун консалтинг ёки юридик ташкилот жалб қилиниши мумкин.

6.3.Акциядорларнинг талабига биноан жамият томонидан акцияларни сотиб олиш муддати тугагандан сўнг 5 (беш) иш куни ичида жамият кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилади ва унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1)Жамият қайта ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини кўриб чиқиш;

2)«O’zkommunenergosozlash» MChJ таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш;

3)Жамият ўтказиш далолатномасини кўриб чиқиш;

4)Қайта тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» МЧЖнинг таъсисчилари (иштирокчилари) рўйхатини тузиш;

5)Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари рўхатини тузиш ва улар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

6)Янги тузилаётган «O’zkommunenergosozlash» МЧЖ таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кираётган жамият акциядорларининг акцияларини мазкур МЧЖ устав капиталидаги улушига айрибошлаш учун тузиладиган реестр санасини белгилаш;

7)Жамият акцияларини “Тошкент” РФБ листингидан чиқариш;

8)Жамият барча акциялари чиқарилувини ягона давлат реестридан чиқариш;

9)«O’zkommunenergosozlash» Масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказиш санаси, вақти, жойи ва кун тартибини белгилаш;

10)«O’zkommunenergosozlash» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказиш тўғрисида иштирокчиларни хабардор қилиш тартибини белгилаш;

11)«O’zkommunenergosozlash» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши иштирокчиларини руйхатдан ўтказиш комиссиясини тузиш.

7.Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга ошириш тартиби.

7.1.Мазкур Тартибнинг 5.4. бандида келтирилган шахслар (жамиятнинг акциядорлари) жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари деб ҳисобланади.

7.2. Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан хисоб-китоблар акцияларнинг “Тошкент” Республикаси фонд биржасида белгиланган котировка нархи (бозор қиймати) бўйича (5 150 сўм 93 тийин) миллий валютада амалга оширилади.

7.3. Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши талаб қилган акциядорлар билан хисоб-китоблар ушбу Тартибнинг 4.1-4.8 бандларида келтирилган тартибда амалга оширилади.

7.4. Акциядорлар умумий йиғилишида “Жамиятни қайта ташкил этиш” тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган ёки умумий йиғилишда иштирок этмаган, шунингдек, Тартибнинг 5.4. банди в)-г) қисмларида келтирилган жамият акциядорлари билан хисоб-китоблар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, пул маблағларини нотариуснинг махсус банк хисоб рақамига депозитга топшириш йўли билан амалга оширилади.

7.5. Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорларига тегишли пул суммалари нотариуснинг махсус банк хисоб рақамига депозитга топширилганлиги тўғрисида хабарнома жамиятнинг веб сайтида ва “Биржа” иқтисодий газетасида эълон қилинади.

7.6. Жамият қайта ташкил этилиши муносабати билан жамият томонидан сотиб олинган ва/ёки хисоб-китоб қилинган акциялар бекор қилинади.

8.«O’zkommunenergosozlash» МChJ таъсисчилари умумий йиғилишини (конференциясини) ўтказиш.

8.1. «O’zkommunenergosozlash» МChJ таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жамиятнинг веб сайтида, Корпоратив ахборотлар ягона порталида (КАЯП) ва “Биржа” иқтисодий газетасида эълон қилинади. Бунда, таъсисчилар умумий йиғилиши, жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганидан кейин ўтказилиши лозим.

8.2. Таъсисчилар умумий йиғилишида, «O’zkommunenergosozlash» МChJни таъсис этиш, унинг иштирокчилари таркиби, устав фонди миқдори ва таъсис хужжатларини тасдиқлаш, ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш, жамият ижроия органини тузиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

8.3. «O’zkommunenergosozlash» МChJ устав фонди (устав капитали) фақат унинг таъсисчилари (иштирокчилари) акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

8.4. «O’zkommunenergosozlash» AJ «O’zkommunenergosozlash» МChJга айлантирилганда акциядорлик жамиятнинг барча хуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган хуқуқ ва мажбуриятлари хам топшириш далолатномасига мувофиқ янги ташкил этилган «O’zkommunenergosozlash» МChJга ўтади.

8.5. «O’zkommunenergosozlash» МChJ устав фонди (устав капитали) фақат унинг таъсисчилари (иштирокчилари) акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

9. «O’zkommunenergosozlash» МChJни давлат рўйхатидан ўтказиш

9.1. Жамият номидан қайта ташкил этиш жараёни бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, имзолаш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат органига тақдим этиш жамият ижро органи зиммасига юклатилади.

9.2. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилган «O’zkommunenergosozlash» МChJни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

9.3. Жамият «O’zkommunenergosozlash» МChJ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.

9.4. Қайта ташкил этиш тугалланган сана «O’zkommunenergosozlash» МChJ давлат рўйхатидан ўтказилган сана хисоблананди.

9.5. Жамият қайта ташкил этилганлиги тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида, ушбу хақида ўрнатилган тартибда Жамият рўйхатдан ўтган туман солиқ органига ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.

10. «O’zkommunenergosozlash» AJ акциялари чиқарилувини ягона давлат реестридан (кейинги ўринда -ЯДР) чиқариш.

10.1. Жамият ижроия органи «O’zkommunenergosozlash» AJ акциялари чиқарилувини ЯДРдан чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига биноан хужжатларни тайёрлайди ва рўйхатдан ўтказувчи давлат органига тақдим қилади. Ҳужжатлар тайерлаш учун қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатувчи консалтинг ташкилоти жалб қилиниши мумкин.

10.2. Жамият акциялари чиқарилувини ЯДРдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

11. Якуний қоидалар

11.1. Жараённинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари:

а) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1,49-52,102,107,354,364-моддалари;

б) Ўзбекистон Республикаси "Aкциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни 40-41,59,92,97 -моддалари;

в) Ўзбекистон Республикаси "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" ги қонунининг 7-14 моддалари;

г) Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 74-моддаси;

д) Адлия вазирлигининг 2019 йил 04 январда 3113 -сонли “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида” Йўриқномаси 24 параграф, 177-191 бандлари;

е) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 27 июндаги 1484-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган БХМСнинг 23 - сонли "Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш" қоидаси

ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги 66 - сонли қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низоми 2-3 боблари, 27 банди;

з) Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 30.08.2009 йил. №2000-сон билан рўйхатга олинган "Қимматли қоғозлар чиқарилиши ва қимматли қоғозлар эмиссияларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари" нинг 100- 103 бандлари. 

                                               «O’zkommunenergosozlash» Aksiyadorlik jamiyati!

Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар!

Умумий йиғилиши ўтказилган сана – 2022 йил 21 май

Умумий йиғилиши ўтказилган манзил - Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчаси, 130а- уй.

Акциядорлар умумий йиғилиши тури – навбатдаги, йиллик

Умумий йиғилиши кворуми - 53.47 фоиз (58 814 дона овоз берувчи акция қатнашди)

КУН ТАРТИБИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР ОВОЗ БЕРИШ ЯКУНЛАРИ
Рози Норози Бетараф
1. O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш; “O'zkommunenergosozlash” AЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин:

- асосий масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишларига – 15 дақиқагача;

- қўшимча чиқишлар, эътироз ва музокаралар учун – 10 дақиқагача;

- овоз бериш якунларини ҳисоблаш учун танаффус – 30 дақиқа.

58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
2. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш; “O'zkommunenergosozlash” AJ саноқ комиссияси таркиби бир йил муддатга қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

- Умурзоқов Жахонгир Махаматқул ўғли;

- Хасанова Лола Бахрамовна;

- Розиқов Музаффар Мирзохид ўғли.

58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
3. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш; “O'zkommunenergosozlash” AJ 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи 1-иловага асосан тасдиқлансин. 58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
4. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш; Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти қониқарли деб топилсин ва хисоботи маълумот ўрнида қабул қилинсин. 58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
5. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ Бош директори билан тузилган шартнома муддатини узайтириш; Жамият бош директори Иванова С.В. билан тузилган шартнома муддати 1 йил муддатга узайтирилсин. 58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
6. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJнинг 2021 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш; Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича олинган 190 206,15 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:

а) Соф фойданинг 5 фоизи – 9510,3 минг сўм жамият захира фондига юборилсин;

б) Соф фойданинг 95 фоизи – 180 695,84 минг сўм аввалги йиллардаги зарарни қоплаш учун жамият тасарруфида қолдирилсин.

58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
7. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ 2022 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш; Жамиятнинг 2022 йил молия – хўжалик фаолияти якунларини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун "REAL AUDIT INVEST" МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унга тўланадиган энг кўп хақ миқдори ҚҚС билан хисоблаганда 5 150 000 сўм этиб белгилансин. 58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
8. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
  • Жамият кузатув кенгаши таркибига қуйидаги шахслар уч йил муддатга сайлансин:

1. Ходжаев Фаррух Рахимджанович – (Паспорт АА 1075346, Тошкент шахар, Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан 19.03.2013 йилда берилган), “Kapital-Depozit” МЧЖ директори.

2. Арифджанов Сирожиддин Эркинович (ID-Card АD 0681950, 28.09.2021 йилда берилган), “TASHKENT REALTOR SERVICE” МЧЖ бош директор ўринбосари.

3. Мирзатуллаев Хожиакбар Мурод ўғли – (Паспорт АА 9140969, Тошкент шахар, Яшнобод тумани ИИБ томонидан 26.03.2015 йилда берилган), “Kapital-Depozit” МЧЖда корпоратив маслахатчи.

4. Искандаров Бобур Шухратжонович – (Паспорт АА 1640798, Тошкент вилояти, Қибрай тумани ИИБ томонидан 31.05.2013 йилда берилган), "Mexanizatsiya servis" МЧЖ директори.

5. Мусахонов Шохрух Рахимжон ўғли - (Паспорт АА 3667798, Тошкент шахар, Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан 19.12.2013 йилда берилган), «Узэлтехсаноат» Уюшмаси хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлими бош мутахасиси.

58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
9. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ тафтиш комиссияси фаолиятини бекор қилиш; Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни бекор қилиш; Жамият Тафтиш комиссияси фаолияти тугатилсин хамда “Тафтиш комиссияси тўғрисидаги” ички низом ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. 58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
10. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» AJ уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали янги тахририни тасдиқлаш; Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
11. Жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги ички низомларига ўзгартириш киритиш орқали янги тахририни тасдиқлаш;
  • Жамитятнинг қуйидаги ички копроратив низомлари 3-5 иловаларга мувофиқ янги тахрирда тасдиқлансин:
  • “O'zkommunenergosozlash” AJ “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “O'zkommunenergosozlash” AJ Кузатув кенгаши тўғрисидаги, “O'zkommunenergosozlash” АJ Ижроия органи тўғрисидаги низом.
58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
12. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ ташкилий хуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш; “O’zkommunenergosozlash” AJ ташкилий хуқуқий шакли Акциядорлик жамияти шаклидан Маъсулияти чекланган жамиятига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилсин.

Жамиятнинг тулиқ фирма номи: “O’zkommunenergosozlash” Mas’uliyati cheklangan jamiyati

Жамиятнинг қисқартирилган номи: “O’zkommunenergosozlash” MChJ

Жамият манзили: Тошкент шаҳри

58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
13. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ ташкилий хуқуқий шаклини МЧЖга ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш; Жамиятни ташкилий хуқуқий шаклини АЖдан МЧЖга ўзгартириш тартиби ва шартлари 6- иловага мувофиқ тасдиқлансин. 58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
14. «O’ZKOMMUNENERGOSOZLASH» АJ акцияларини қайта ташкил этиладиган МЧЖ улушига алмаштириш тартибини тасдиқлаш.
  • «O’zkommunenergosozlash» AJ акцияларини «O’zkommunenergosozlash» MChJ устав капиталидаги улушга айирбошлаш тартиби 7- иловага мувофиқ тасдиқлансин.
58 814 та овоз (100%) йўқ йўқ
22.05.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   85    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263