71 203-00-50
"YUGGAZSTROY" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“ЮГГАЗСТРОЙ”АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ЎЗ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗАДИ
Дата раскрытия: 21.04.2022   
Дата опубликования модератором*: 21.04.2022   

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

“Юггазстрой”акциядорлик жамияти ўз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади

КУН ТАРТИБИ:

1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

2.Акциядорларнинг умумий йиғилишининг реламентини тасдиқлаш тўғрисида.

3.Жамият таркибидаги “Жанубгазйўлқурувчи” УК (Узбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 йилдаги ПҚ-168-сонли қарори 2-иловасига асосан Урганч туман, Оёқ боғ махалласида жойлашган “Автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шаҳобчаси бино-иншоотлари”ни хусусий секторга сотиш учун Давактив агентлиги тасарруфига ўтказган ҳолда) ҳамда “Жанубгазбутлаш ва қурилиш қурилмалари” УК улушларини бозор баҳосида “Е-аукцион” электрон савдо платформасига оммавий савдоларга чиқариш тўғрисида.

4.Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси 9-уй манзилда жойлашган “Марказий аппарат” бино-иншоотларини алоҳида лот сифатида бозор баҳосида “Е-аукцион” электрон савдо платформасига оммавий савдоларга чиқариш тўғрисида.

5.Жамиятга қарашли “Хиванефтегазқурилиш” УК ҳамда “Хивамахсусэлектромонтаж” УКларининг бино-иншоотларини алоҳида лотларга бўлган ҳолда “Е-аукцион” электрон савдо платформасига оммавий савдоларга чиқариш тўғрисида.

6.Жамиятнинг фойдаланилмаётган автотранспорт воситалари ва техникаларини шунингдек, хўжалик жамиятлардаги акция пакет ва улушларни белгиланган тартибда сотиш чораларини кўриш тўғрисида.

7.Жамиятга қарашли “Юггазспецмонтаж” маъсулияти чекланган жамиятининг мол-мулкларини қайта хатловдан ўтказган ҳолда рўйхатини шакллантириш ва уларни бозор баҳосида “Е-аукцион” электрон савдо платформасига оммавий савдоларга чиқариш ҳамда “Юггазспецмонтаж” маъсулияти чекланган жамиятинитугатиш чораларини кўриш тўғрисида.

Йиғилиш 2022 йил 13 май куни соат 16-00да Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси, 9-уйда ўтказилади.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2022 йил 6 май ҳолатига кўра тузилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил 13 май куни соат 15-00 да бошланиб соат 16-00 гача давом этади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси, 9-уйда, Тел: (99) 566-50-68

“Юггазстрой” АЖ кузатув кенгаши

21.04.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   357    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263