Корпоратив ахборот ягона портали
"O'ZQISHLOQELEKTRQURILISH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“O`ZQISHLOQELEKTRQURILISH” AKSIYADORLIK JAMIYATI
Дата раскрытия: 29.12.2020   
Дата опубликования модератором*: 29.12.2020   

«Риоя қил ёки тушунтир»

(«Comply or explain», «Соблюдай или объясняй») тамойили

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ “Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича” Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2019 йил 15 июндаги қарорига асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр мобайнида “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди, жумладан:

I. Кодекснинг II бўлими, 12-банди, 3-хатбошиси тавсияси бўйича...

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда инглиз тилидаги таржимасини хам жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

II. Кодекснинг III бўлими 15-банди, 6-хатбошиси тавсияси бўйича...

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ва жамият уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимларни амалга ошириш ва аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари киритилган.

Шу билан бирга, жамият жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни аниқлаш масаласи акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

III. Мазкур банднинг 8 ва 10-хатбошилари тавсияси бўйича...

Жамият кузатув кенгаши мажлисида жамият таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини жамият номидан овоз бериш тартибини белгилаш, шунингдек жамият ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилиниши бўйича тавсиясини амалда қўллаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

IV. Кодекснинг V бўлими 22-банди, 3-хатбошиси тавсияси бўйича...

Кузатув кенгаши томонидан жамиятнинг 5 йилдан ортиқ бўлган давр учун узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш юзасидан топшириқлар берилди.

V. Кодекснинг VI бўлими 25-банди, 10-хатбошиси тавсияси бўйича...

Жамиятда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилган бўлиб, 2019 йил учун корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этишга зарурат бўлмаган.

VI. Мазкур банднинг 11-хатбошиси тавсияси бўйича...

2019 йилда суғурталовчи компанияларнинг хизматлари ичида бизнес хатарлар ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталаш тури мавжуд бўлмагани сабабли мазкур масалада суғурталаш ишлари амалга оширилмаган.

Кейинчалик, бу борада суғурталовчи ташкилотларнинг хизматидан фойдаланиш имконияти вужудга келганида, тармоқ хусусияти ҳамда жамият фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, жамият томонидан бизнес хатарлар ва Ижроия органи жавобгарлигини суғурталаш масаласи кўриб чиқилади.

Самарқанд шаҳри,

Буюк ипак йўли кўчаси, 7-уй.

29.12.2020

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   297    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263