71 203-00-50
"NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

"НАМАНГАН ҲЭТК" АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг

акциядорлари диққатига!

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ушбу билан 2022 йил 30 июн куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида масофада туриб овоз бериш йўли билан “Наманган ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электрон овоз бериш - eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.

Акциядорларининг умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

- Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 8 июн этиб белгиланган.

- Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 24 июнэтиб белгиланган.

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби:

1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида:

2. “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.

3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.

4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.

5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование - eVOTЕ” сервис тизими орқали сиртдан (масофадан) овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 8-уй манзилида “Наманган ҲЭТК” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки “Наманган ҲЭТК” АЖ нинг www.namet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки +998692287619 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга, “Наманган ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40- ва 41-моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли ҳар бир имтиёзли акцияни 1666,67 сўмдан “Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.

“Электронное голосование - eVOTЕ” сервис тизими орқали сиртдан (масофадан) овоз бериш юзасидан батафсил йўриқнома билан http://evote.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.

Кузатув кенгаши

08.06.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   122    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263