“Навоий ҲЭТК” АЖ эълон қилади:
Ҳурматли акциядор !
“Навоий ҲЭТК” АЖушбу билан 2022 йил 30 июн куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование - eVOIT” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Навоий ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 8-00 дан 11-00 гача “Электрон голосование – eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.
Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.
Жамият Кузатув кенгаши томонидан:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 3 июн этиб белгиланган.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 24 июн этиб белгиланган.
“Навоий ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:
1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида.
2. “Навоий ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисидаги.
4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш.
5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Навоий ҲЭТК” АЖнинг 1 дона оддий ва 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование - eVOIT” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан ва Навоий шаҳри, Низомий кўчаси, 22-уй манзилида “Навоий ҲЭТК” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки“Навоий ҲЭТК” АЖнинг www.navet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки (79) 224-31-55 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Шу билан бирга, “Навоий ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингиздаёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Сизда ўзингизга тегишли хар бир оддий акцияни 642,05 сўмдан ва хар биримтиёзли акцияни 166,67 сўмдан “Навоий ҲЭТК” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Бунда, агарда Сиз “Навоий ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингиздаёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда, ушбу йиғилиш ўтказилгандан сўнг 30 кун ичида Сиз “Навоий ҲЭТК” АЖ Бош директори номига ўзингизга тегишли бўлган акцияларни қайтариб сотиш бўйича талабнома беришингиз мумкин.
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |