71 203-00-50
"BOYOVUT PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

“Боёвут пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

“Боёвут  пахта  тозалаш”  акциядорлик  жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1000да Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Марказ” махалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Боёвут пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 9 00 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.bptaj.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиклаш.

2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиклаш.

3. Жамиятнинг 2021 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

6. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

8. Жамиятда 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

10. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

11. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳакнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

12. Жамиятнинг 2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

13. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

14. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Устави”ни, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

16. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига хақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

17. 2017 йилдан бери ногирон ва мехнатга лаёқатлилик даражаси чекланган аёллар фойдаланиб келган жамият балансидаги тикув машиналарни белгиланган тартибда фойдаланувчиларга хусусийлаштириб бериш масаласини кўриб чиқиш.

18.Боёвут пахта тозалаш” АЖ балансидаги пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлар ташкилотчилари сотиб олмаган техникаларни “E-auksion” электрон савдо платформаларига чиқариш масаласини кўриш.

19. Жамият томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаларига савдога чиқарилган ва муддатида сотилмаган жамият активлари қийматини белгиланган тартибда босқичма-босқич тушириш масаласини кўриб чиқиш.

20. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 08  июнь  ҳолатига  ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 24 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Боёвут пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Сирдарё вилояти, Боёвут
тумани, “Марказ” махалла фуқаролар йиғини, электрон почта:corp@bptaj.uz,,

тел.:(+998 67) 390-25-63

08.06.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   148    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263