71 203-00-50
"O'ZSUVLOYIHA" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   
ҲУРМАТЛИ «O’ZSUVLOYIHA» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АКЦИЯДОРЛАРИ!

Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси 1а-уй, манзилида жойлашган, «O’ZSUVLOYIHA» АЖ, жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 3 июндаги йиғилиши қарорига асосан, жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни соат 10:00 да жамият маъмурий биносининг мажлислар залида қуйидаги кун тартиби билан ўтказилишини маълум қилади.

Кун тартиби:

1. Жамият бошқаруви бўйича Кузатув кенгашининг 2021 йилдаги ҳисоботи.

2.Жамиятнинг 2021 йилги бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши, 2016-2030 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясида белгиланган кўрсаткичларга эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботи. «O’ZSUVLOYIHA» АЖ йиллик ҳисоботини 1-чи иловага кўра тасдиқлаш.

3. «НАЗОРАТ-AUDIT» МЧЖнинг 2021 йил якуни бўйича «O’ZSUVLOYIHA» АЖ ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари ва интеграл коэффициентини ҳисоблаш бўйича аудиторлик текшируви ҳисоботини эшитиш.

4. «O’ZSUVLOYIHA» АЖнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.

5. «O’ZSUVLOYIHA» АЖнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторнинг хулосасини эшитиш.

6. «O’ZSUVLOYIHA» АЖнинг 2021 йилдаги корпоратив бошқарув тизимининг даражасини баҳолаш натижалари тўғрисида «Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси» Давлат корхонаси хулосасини эшитиш.

7. 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг соф фойдасини тақсимлашни тасдиқлаш.

8. «O’ZSUVLOYIHA» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. «O’ZSUVLOYIHA» АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Ягона ижроия органи – бош директорни сайлаш ва у билан уч йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш тўғрисида.

11. Жамиятнинг аффилланган шахслар билан келажакда жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти давомида, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда амалга оширилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш. 12. Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлар рўйҳатини тасдиқлаш. 13.«O’ZSUVLOYIHA» АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича мажбурий йиллик аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини унинг хизматлари учун тўловнинг энг юқори миқдорини аниқлаш билан тасдиқлаш. 14. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш ва «Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»нинг Низомини тасдиқлаш тўғрисида. 15. «O’ZSUVLOYIHA» АЖ Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш. 16.Жамиятнинг янги таҳрирдаги ички ҳужжатларини тасдиқлаш: «O’ZSUVLOYIHA» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом; «O’ZSUVLOYIHA» АЖ Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом; «O’ZSUVLOYIHA» АЖ ижроия органи бош директори тўғрисидаги Низом; «O’ZSUVLOYIHA» АЖнинг ижроия органи раҳбарлигига танлов ўтказиш Тартиби.

Йиллик умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2022 йил « 24 » июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил « 30 » июнькуни соат соат 9:00 минутда бошланиб соат 9:55 минутгача давом этади.

Умумий йиғилишга тайёргарлик даврида акциядорлар кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотлар (материаллар) билан ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) 9.00 дан 17.00 гача Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси 1а-уй, манзилида жойлашган «O’ZSUVLOYIHA» АЖ жамияти маъмурий биносининг 2-қаватида танишишлари мумкин. Контакт телефон рақамларии: (71) 241-78-56; (71) 241-48-30. Акциядорлар умумий йиғилишда қоғоз бюллетенлар орқали овоз беришни амалга оширадилар.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома (жисмоний шахслар учун – ноториал тасдиқланган, юридик шахслар учун – ушбу юридик шахс томонидан берилган) билан келишлари сўралади.

«O’ZSUVLOYIHA» Кузатув кенгаши. 

08.06.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   178    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263