71 203-00-50
"O'ZENERGOTA'MINLASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
Дата раскрытия: 25.05.2022   
Дата опубликования модератором*: 26.05.2022   

     “O’zenergota’minlash” акциядорлик жамияти 2022 йил 22 июнь куни соат 10:00 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Ипакчилик кўчаси, 3 манзилида жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш вақти – 09:00 дан 09:50 га қадар амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартиби

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.

4. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилда қилинган ишлар ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.

5. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.

6. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натишаларини эшитиш.

7. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2022 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш.Дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини балгилаш.

10. Жамияттафтиш комиссияси аъзоларининг ваколатларини тугатиш.

11. Жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш.

12.Жамият ижроия органи рахбарини (бош директорини) сайлаш.

13.Жамиятнинг аффилланган шахси (шахслари) билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.

14. “O’zenergota’minlash” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

15. “O’zenergota’minlash” акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш.

16. Жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш нархини белгилаш.

Жамият акциядорларининг реестрларини шакллантириш санасини:

- акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 24 май 2022 йил;

- акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 16 июнь 2022 йил.

     Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича ахборотлар (материаллар) бўйича Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Ипакчилик кўчаси, 3 манзили бўйича мурожат қилишлари мумкин.

     Жамият акциядорларида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунига мувофиқ жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин.

     Телефон: +99855 501-30-30

     Жамият электрон почта манзили: info@uzet.uz

25.05.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   64    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263