Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш

"Sharq" nashriyot-matbaa aksiyadorlik kompaniyasi
E'lon qilingan sana07.06.2019 10:26
Manzil:г. Ташкент, Мирабадский район, ул.Буюк Турон,41

«SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси акциядорлик жамияти акциядорларининг ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«SHARQ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 27 июн куни, Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси, 41 уй, «SHARQ» НМАК АЖнинг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладиган акциядорлар реестри 2019 йил 21 июн ҳолатига шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1.Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2.Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
3.Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хисоботини эшитиш.
4.Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши ҳисоботи.
5.Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш, акцияларга дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шаклини белгилаш тўғрисида.
6.Жамиятнинг 2019 йиллик молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини текширувдан ўтказиш буйича аудиторни (Миллий ва Халқаро стандарилар) сайлаш ва унга тўланадиган энг кўп хизмат хақини белгилаш.
7.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини тақдирлаш ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш масаласи.
8.Жамият ижроия органи раҳбари лавозимига ўтказилган танлов натижалари ва ижроия орган раҳбарини тайинлаш.
9.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
10.Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
11.Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави ва ички хужжатларини тасдиқлаш..
12.Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш.
13.Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилиш даврига қадар жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида келгусида тузилиши мумкин булган аффилланган шахс(лар) билан тузилган битим(лар)ни маъқуллаш хақидаги қарорни қабул қилиш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «SHARQ» НМАК АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: 233-75-98.
Расмий веб сайт: www.sharq.uz
Электрон почта манзили: info@sharq.uz

Жамият Кузатув Кенгаши.

Tashkilot haqida ma'lumot

E'lon nomi

"Sharq" nashriyot-matbaa aksiyadorlik kompaniyasi

Qisqa nomi:

"Sharq" NMAK

STIR:

201051699

Manzil:

г. Ташкент, Мирабадский район, ул.Буюк Турон,41