71 203-00-50
"MIKROKREDITBANK" AKSIYADORLIK-TIJORAT BANKI

ПРОВЕДЕНИЕ ОБЩЕГО СОБРАНИЯ АКЦИОНЕРОВ
Дата раскрытия: 06.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 06.06.2022   

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкиакциядорларининг ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 27 июнь куни, соат 10:00 дан бошлаб, Тошкент шаҳри, Лутфий кўчаси,
14-уй манзилида жойлашган“Микрокредитбанк” АТБ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2021 йил якунлари бўйича Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосасини (ҳисоботини) тасдиқлаш.

5.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Бошқарув раисининг 2021 йил якунлари бўйича ва банкнинг ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда банкнинг 2022 йилдаги устувор вазифаларини тасдиқлаш.

6.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятининг
2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, жумладан бухгалтерлик балансини, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.

7.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2021 йил фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш ва 2020 йил фаолияти якуни бўйича соф фойдаси ҳисобидан шакллантирилган стандарт активлар бўйича захира маблағини захира капитали таркибидан бухгалтерия балансининг тегишли актив ва пассив ҳисобварақларига ўтказилишини тасдиқлаш.

8.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якунлари бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот хулосасини тасдиқлаш.

9.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва/ёки қайта сайлаш.

10.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

11.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг янги таҳрирдаги Устави ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Бошқаруви тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш.

12.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг “Ахборот сиёсати”, “Аудиторлик ташкилотларини жалб қилиш сиёсати” ва “Кузатув кенгаши ва унинг қўмиталари, Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари фаолиятини баҳолаш қоидалари”ни тасдиқлаш.

13.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (“KPI”ни) 2022 йил учун тасдиқлаш.

14.“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида (жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ) аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни келгусида Банк томонидан мустақил амалга ошириши учун акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган (кутилаётган) битимларни аниқлаш ва маъқуллаш.

"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 1 июнь кунги мажлиси қарорига асосан, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2022 йил 21 июнь куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 1 июнь куни ҳолатига тузилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 27 июнь куни соат
09:00 дан 09:50 гача давом этади.

Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонунчиликда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши видеоконференц-алоқа тарзида иштирок этувчи акциядорларга бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан юқоридаги манзилга ва қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш ҳамда банкнинг корпоратив
веб-сайти (www.mikrokreditbank.uz) орқали танишиш мумкин.

Тел: 998 (71) 202-99-99 (1316, 1317)

Банк Кузатув кенгаши

06.06.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   142    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263