71 203-00-50
"ALOQABANK" AKSIYADORLIK TIJORAT BANKI

Х А Б А Р Н О М А
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини

чақириш тўғрисида.

ХАБАРНОМА

(масофадан)

     Сизни, 2022 йил 30 июнь куни соат 11:00 дамасофадан туриб электрон овоз бериш хизмати http://evote.uz орқали бўлиб ўтадиган АТ “Алоқабанк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига таклиф этамиз.

     Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. АТ “Алоқабанк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якунлари бўйича банк Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.

3. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якунлари ҳамда
2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги банк Бошқаруви Раиси ҳисоботини тасдиқлаш.

4. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.

5. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланганаудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

6. АТ “Алоқабанк”нинг йиллик ҳисоботи, миллий стандартлар бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

7. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.

8. АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

9. АТ “Алоқабанк” кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни маъқуллаш.

10. АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. АТ “Алоқабанк”нинг Тафтиш комиссияси фаолиятини тугатиш.

12. АТ “Алоқабанк”да 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

13. АТ “Алоқабанк”нинг “Ташқи аудиторларни жалб қилиш сиёсати” ва “Ахборот сиёсати”, “АТ «Алоқабанк» Кузатув кенгаши фаолиятини баҳолаш қоидалари”ни тасдиқлаш ҳамда “Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

14. АТ “Алоқабанк” ва “Shanghai Construction Group Co., LTD” компанияси ўртасида 2019 йил 28 июнда тузилган ALOQA/SCG-001-сонли шартномага қўшимча келишув тўғрисида маълумот.

15. АТ “Алоқабанк” томонидан “Умидсиз” актив сифатида таснифланиб, банк балансининг “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварақларига ўтказилган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.

16. АТ “Алоқабанк”нинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

17. АТ “Алоқабанк” Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

     АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2022 йил 8 июндаги йиғилиши қарорига асосан Акциядорларни йиллик умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида ҳабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2022 йил 8 июнь. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2022 йил 24 июнь.

     Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (http://evote.uz) фойдаланган ҳолда 2022 йил 30 июнь соат 9:00 да бошланиб 11:00 да тўхтатилади.

      Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига оид ҳужжатлар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тайёрланган маълумотлар билан банкнинг www.aloqabank.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uzэлектрон саҳифаси орқали танишишингиз ёки info@aloqabank.uz электрон манзили орқали сўров юборишингиз мумкин. Маълумот учун телефонлар: 71-232-83-67.

08.06.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   187    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263