71 203-00-50
"AGROBANK" AKSIYADORLIK TIJORAT BANKI

​АГРОБАНК АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

АГРОБАНК АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Агробанк” АТБ Тошкент шаҳри Муқимий кўчаси 43-уй манзили бўйича жойлашган, (корпоротив веб-сайт:www.agrobank.uz, e-mail: headoffice@agrobank.uz) Сизга 2022 йил
30 июнь куни соат 15:00 да акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида қатнашингиз мумкинлигини маълум қилади.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.Банк Кузатув кенгашининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

4.Банк Бошқарувининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда асосий прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

5.Банкнинг 2021 йил фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини кўриб чиқиш.

6.Банкнинг 2021 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш.

7.2021 йил якуни бўйича банк фойдасини тақсимлаш.

8.2021 йил якунлари бўйича банкнинг имтиёзли акцияларига дивиденд тўлаш тўғрисида.

9.Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

10.Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

11. Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

12.Банкнинг 2022 йил фаолиятини аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

13.Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2022 йил 24 июнь.

Умумий йиғилишга қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан маълумот ва хужжатлар билан банк Бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10.00 дан 16.00 гача танишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (78) 150-85-12.

“Агробанк” АТБ Кузутув кенгаши

08.06.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   170    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263